Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
«مَنْ أُصِيبَ بِدَمٍ أَوْ خَبْلٍ وَالْخَبْلُ الْجُرْحُ فَهُوَ بِالْخِيَارِ بَيْنَ إِحْدَى ثَلاَثٍ: إِمَّا أَنْ يَقْتَصَّ وَإِمَّا أَنْ يَعْفُوَ وَإِمَّا أَنْ يَأْخُذَ الدِّيَةَ فَإِنْ أَرَادَ الرَّابِعَةَ فَخُذُوا عَلَى يَدَيْهِ»
«Кимки қон тўкилиши ёки жароҳатланиш мусибатига учраса, уч ишда ихтиёрлидир: ё қасос олсин, ё товон олсин ёки кечирсин. Агар тўртинчисини хоҳлайдиган бўлса, қўлидан тутиб қолинглар». Абу Ҳурайранинг ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.:
«مَا عَفَا رَجُلٌ عَنْ مَظْلِمَةٍ إِلاَّ زَادَهُ اللَّهُ بِهِ عِزًّا»
«Қайси бир киши бир зулмни кечирса, шу иши туфайли Оллоҳ унинг азизлигини зиёда қилиши аниқ», деганлар. Анасдан ривоят қилинади:
«مَا رُفِعَ إِلَى رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَمْرٌ فِيهِ الْقِصَاصُ إِلاَّ أَمَرَ فِيهِ بِالْعَفْوِ»
«Пайғамбар с.а.в.нинг олдиларига қасосга алоқадор иш кўтариб келинса, доим кечиришга буюрардилар» (кечиришни маслаҳат берардилар). Шуларнинг ҳаммаси кечиришнинг жоизлигига далиллардир. Модомики бу ишларда Оллоҳнинг ҳаққи йўқ экан, ҳақдорнинг кечириши билан ҳоким ҳам батамом кечиришга мажбур. Бу жиноятларда фуқаролар оммасининг ҳам хавфсизлик деган ҳақлари бор, дейилмайди. Бундай дейиш учун ҳужжат керак. Ҳужжат эса йўқ. Саҳобалар р.а. даврида ҳақдор жиноятчини кечирса, жазо бекор қилинган. Табаронийдан:
«أَنَّ عَلياَّ رَضِيَ الله عَنْهُ أُتِيَ بِرَجُلٍ مِنَ المُسْلِمِينَ قَتَلَ رَجُلاً مِنْ أَهْلِ الذِّمَّةِ فَقامَتْ عَلَيْهِ الْبَيِّنَةُ فَأَمَرَ بِقَتْلِهِ, فَجاءَ أَخُوهُ فَقَالَ: إنِّي قَدْ عَفَوْتُ, قالَ: فَلَعَلَّهُمْ هَدَّدوكَ وَفَرقوكَ وَقَرعوكَ؟ قالَ: لاَ وَلَكِنَّ قَتْلَهُ لاَ يَرُدُّ عَلَيَّ أَخِي وَعَرَضُوا لِي وَرَضِيْتُ, قالَ: أَنْتَ أَعْلَمُ, مَنْ كانَ لَهُ ذِمَّتُنَا فَدَمُهُ كَدَمِنا وَدِيَتُهُ كَدِيَتِنَا»
«Алий р.а.нинг олдига бир аҳли зиммани ўлдирган бир мусулмон олиб келинди. Қилмиши исботлангач, уни ўлимга буюрди. Майитнинг акаси келиб, мен кечирдим, деди. Алий р.а.: «Сени қўрқитишмадими, сенга таҳдид солишмадими, дағдаға қилишмадими?» деб сўради. У:
9-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|